Ўзбекистонда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилмоқда
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган «Лочин» номли учувчисиз учиш аппаратлари разведка, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажаради.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январид Ўзбекистонда учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфида ташкил этилган Учувчисиз авиация мажмуаларини илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ишлаб чиқарилган «Лочин» номли учувчисиз учиш аппаратлари разведка, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажариши айтилган.
«Лочин» дронларидан қишлоқ хўжалиги, нефт-газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология, қидирув соҳаларида картография, топогеодезия мақсудларида, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим объектларни кузатиб боришда фойдаланиш мумкин.