Бахтиёр Саидов Фаластин элчиси билан мулоқот қилди
феврал 05, 2023 16:07 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бугун Фаластин элчиси Жавод Муҳаммад Авад билан учрашиб мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Фаластин расмийлари учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонларнинг БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашилди.
Ёрлиқ