Ўзбекистон Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун гуманитар ёрдам ва ФВВ қутқарувчилари юбормоқда
Шавкат Мирзиёев Туркияга ёрдам юбориш бўйича топшириқ берган. Унга кўра, кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади.
Ўзбекистон президенти ҳам Шавкат Мирзиёев Туркия жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатлари муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик йўллади.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати , 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган деб эълон қилди..
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур воқеа бўйича расмий баёнотида Туркия халқига ҳамдардлик билдириб, «Туркиянинг бир қанча ҳудудларида кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз
2023 йил 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмади», деб келтирди.