Туркияда зилзиласида 15 ўзбекистонлик йўқолганди. 2 таси топилди
феврал 08, 2023 10:34 Asia/Tashkent
Туркиянинг Ҳатай вилоятида зилзила пайтида йўқолган 19 ўзбекистонликдан иккитаси топилди
Ўзбекистон ФВВ вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилиши айтилади.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль 17:00 ҳолатига кўра 1 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 15 нафари қидирилаётган эди, булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда.
17 нафар ўзбекистонликларни (булардан 13 таси спортчилар) зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга келишларига ёрдам кўрсатилди. Қидирув ва ёрдам ишлари давом этмоқда.
Ёрлиқ