Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб ўтувчи иккита ноқонуний ер ости йўли топилди
Ўзбекистоннинг Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди.
Куни кеча- 9 февраль кунлари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тезкор тадбирлар олиб борилган. Унда Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 сантиметр, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрли иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирги вақтда, ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2022 йил 20 май куни ҳам Ўш вилояти Қорасув тумани Тельман қишлоғида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи ерости туннели топилганди.