Январ 29, 2023 15:41 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда 37 мингдан ортиқ ўзбекистонлик таълим олмоқда
    Қирғизистонда 37 мингдан ортиқ ўзбекистонлик таълим олмоқда

Ўзбекистонлик талабаларнинг аксарияти Ўш шаҳридаги таълим даргоҳларида ўқимоқда.

 Қирғизистон Таълим ва фан вазирлигига кўра,  энг кўп ўзбекистонлик талабалар Ўш давлат университети (12 минг 280 киши), М.Адишев номидаги Ўш технология университети (10 минг 136), Қирғиз-Ўзбек университети (6 минг 229) ва Боткен давлат университетида (3 минг 326 нафар) таълим олмоқда.

 Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи қирғизлар учун ҳар йили Қирғизистон олий ўқув юртларида бюджет ўринлари ажратилади.

«2022-2023 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 25 нафар қирғиз миллатига мансуб Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон Республикасидаги олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тавсия этилди», деб қўшимча қилди вазирлик.

Ёрлиқ