Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларидан ўзбекистонликлар Тошкентга эвакуация қилинмоқда
(last modified Mon, 13 Feb 2023 05:44:13 GMT )
феврал 13, 2023 10:44 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларидан ўзбекистонликлар Тошкентга эвакуация қилинмоқда
    Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларидан ўзбекистонликлар Тошкентга эвакуация қилинмоқда

Ўзбекистонлик оиланинг 5 нафар аъзоси 11 февраль куни зилзила содир бўлган Малатя шаҳридан эвакуация қилинди.

10 феврал куни Ўзбекистоннинг Бош консулхона кўмаги билан 2 нафар ватандошимиз зилзила содир бўлган Адана шаҳридан Истанбулга эвакуация қилингани, уларга Uzbekistan Airways’нинг HY-274 Истанбул-Тошкент самолёти учун авиачипта олиб берилиб, Ўзбекистонга қайтарилганди.

Аввлроқ Туркиянинг Ҳатай вилоятидан 11 нафар ўзбекистонлик ва 6 нафар қирғизистонлик махсус самолётда Тошкентга эвакуация қилинганди.

Шу пайтгача Туркиядаги зилзила оқибатида Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Вайроналар орасида 3 нафар ватандош қутқариб олинган бўлса, бедарак йўқолган ўндан зиёд ўзбекистонлик қидирилмоқда.

Эслатиб ўтаимз кеча Ўзбекистондан Туркияга инсонпарварлик ёрдами ортилган 5-самолёт етиб борди

Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудлари аҳолиси учун юборилган инсонпарварлик юки чодирлар, тўшак қоплари, электр иситкичлар, фонарлар, кийим-кечак, пойабзал, болалар овқатлари ва шахсий гигиена воситаларидан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 12 февраль куни Туркияга навбатдаги инсонпарварлик юки етказилгани ҳақида маълум қилди. Бу 6 февраль куни рўй берган зилзиладан сўнг юборилган бешинчи ёрдам ҳисобланади.

Бош консулхона Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами ортилган 5-самолёти Туркиянинг Адана аэропортига етиб борганини хабар қилди.