Ўзбекистон савдо делегацияси Боружард балиқчилик хўжалигининг сармоявий имкониятлари билан танишди
(last modified Thu, 16 Feb 2023 06:38:16 GMT )
феврал 16, 2023 11:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон савдо делегацияси Боружард балиқчилик хўжалигининг сармоявий имкониятлари билан танишди
    Ўзбекистон савдо делегацияси Боружард балиқчилик хўжалигининг сармоявий имкониятлари билан танишди

Ўзбекистон савдо делегацияси Эрон ғарбидаги Лористон вилоятининг Боружард шаҳридаги балиқчилик ҳудудининг сармоявий имкониятлари билан танишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, “Боружард қишлоқ хўжалиги ҳаракати” директори Жавод Гударзий Ўзбекистон савдо делегацияси бу туман балиқчилик хўжалигининг сармоявий имкониятлари бўйича танишганидандан сўнг, таькидлади:Лористон вилояти, хусусан Боружард туманидаги балиқчилик салоҳияти икки давлат ўртасида иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш учун имкониятдир

Бу минтақанинг муҳим имкониятларидан савдо айирбошлашни ошириш учун фойдаланиш кераклигини таькидлаган Гударзий қўшимча қилди: Боружард туманидаги балиқчилик ҳудудининг сармоявий имкониятлари Ўзбекистон каби Осиё давлатлари учун яхши имкониятдир.

Боружард шаҳри балиқчилик бўлими бошлиғи Муҳаммад Акбарий ҳам шундай деди: “Ерон ва Ўзбекистоннинг икки халқи ўртасидаги муносабатлар дўстона, жуда яқин ва кўплаб маданий, диний ва ижтимоий муштаракликларга эга, шунингдек, балиқчилик соҳасида товар айрибошлаш бу мамлакат учун жуда жозибадор бўлиши мумкин.

Боружард шаҳрида совуқ сув балиқларини етиштириш бўйича 38 та парваришлаш ва наслчилик хўжалиги, 2 минг 180 дона манзарали балиқ етиштириш бўйича учта ишлаб чиқариш ва кўпайтириш сехи, аквариум манзарали балиқларини сотиш бўйича 19 та марказ мавжуд.