Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Мисрга борди
Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан 20 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди
Мирзиёев ташриф дастурига мувофиқ, Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва Миср устувор соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. Якунда қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Мирзиёев Мисрнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказади.
Мамлакатнинг энг қадимги ўтмишдан бугунги кунгача бўлган давр тарихига оид ёдгорлик ва буюмларнинг бой тўпламига эга Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишиш ҳам кўзда тутилган.