феврал 21, 2023 10:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон етакчисини Миср араб республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди
    Ўзбекистон етакчисини Миср араб республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди

Кеча Шавкат Мирзиёев Миср расмий ташриф билан Қоҳира шаҳрига борди.

Ўзбекистон президентини  Миср араб республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди ва самимий қутлади. Давлат раҳбарларининг қисқа учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти  Миср Араб Республикасига расмий ташрифини Аҳмад Фарғоний мероси зиёратидан бошлади

Аҳмад Фарғоний ўз даврининг етук астрономи, математиги ва географи бўлган, Бағдод ва Дамашқда илмий тадқиқотлар ўтказган, 856 йилдан эса Қоҳирада яшаб, умрининг сўнгига қадар Мисрда илм-фан билан шуғулланган.

Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикасига расмий ташрифининг биринчи кунини ушбу мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувдан бошлади.

Миср томонидан тадбирда халқаро ҳамкорлик бўйича вазир Рания ал-Машат, Савдо палаталари федерацияси президенти Иброҳим Маҳмуд ал-Арабий, Elsewedy Electric, El Araby Group, Orascom Construction, Poliserve Group, Al-Rowad, Lotus Garments Group каби йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларда улкан салоҳият борлиги, ишбилармонлик ва тадбиркорлик алоқаларини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ўзаро инвестицияларни фаоллаштириш ва савдони ошириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон ишчи гуруҳининг Мисрга ташрифи доирасида Қоҳира шаҳрида ушбу мамлакатнинг йирик вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан Мисрнинг Порт-Саид шаҳрида қўшма Саноат кооперацияси ва маҳсулотлар тарқатиш марказини ташкил қилиш, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш, қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини 2023 йилнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича қатор амалий чора-тадбирларни келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, 19 февраль ҳам Мисрнинг «Ал-Азҳар аш-Шариф» университети раҳбари ўринбосари доктор Муҳаммад Ад-Дувайний 19 феврал куни Қоҳирада Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон делегацияси аъзолари «Ал-Азҳар»да таълим олган олимларга эҳтиёж борлигини маълум қилиб, 20 нафар имом рўйхати тайёрлаб қўйилганини, улар «Ал-Азҳар»га юборилишини маълум қилган.

Ёрлиқ