феврал 22, 2023 10:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Миср «яшил» энергетика соҳасидаги ҳамкорликдан ташқари тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи
    Ўзбекистон ва Миср «яшил» энергетика соҳасидаги ҳамкорликдан ташқари тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи

Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилиб, ўзаро муносабатларни кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олишди.

Сиёсат, хавфсизлик, савдо ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни тубдан кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва таълим алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари музокараларнинг асосий мавзулари бўлди.  

Музокаралар чоғида етакчилар икки томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани, кенг сиёсий мулоқот фаоллашгани, БМТ, ИҲТ, ШҲТ ва Қўшилмаслик ҳаракати каби халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро кўмаклашилаётгани, парламентлараро алоқалар жадаллашганини мамнуният билан қайд этишди.

Томонлар коррупцияга, хавфсизлик соҳасидаги замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашишда тажриба алмашишдан, Афғонистонни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканликларини билдиришди.

Мирзиёев ва Ас-сисий ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Улар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Миср Инвестициялар бўйича бош бошқармаси ўртасидаги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, жамоат соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва икки томонлама инвестициявий муносабатларни мустаҳкамлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш, тараққиёт масалаларида тажриба алмашиш каби йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

Биргаликда «яшил» энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, икки давлатни боғловчи мақбул транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий зоналар имкониятларидан фойдаланиш, тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон президентининг Мисрга сафари якунлагач у қайтиб Тошкентга келди.

Ёрлиқ