Миср компанияси Ўзбекистонда 1,2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади
(last modified Tue, 30 May 2023 05:08:12 GMT )
май 30, 2023 10:08 Asia/Tashkent
  • Миср компанияси Ўзбекистонда 1,2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади
    Миср компанияси Ўзбекистонда 1,2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади

Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Ўзбекистон президенти қабулида бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Нажиб Савирисни қабул қилди.

Мисрнинг етакчи инвестиция-саноат корпорацияси раҳбари олий даражадаги келишувлар доирасида Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Учрашувда компаниянинг Ўзбекистонда қўшма “йўл харитаси” доирасида қиймати 1,2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги режалари кўриб чиқилди

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва металл конларини ўзлаштириш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш ва бошқариш, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.