Мирзиёев: трансафғон темирйўлини барпо этиш лойиҳасини тезлаштириш керак
Ўзбекистон президенти Покистон молия вазири Исҳоқ Дор қабул қилди
Шавкат Мирзиёев ва Исҳоқ Дор учрашувида транзит ва преференциал савдо тўғрисида имзоланган муҳим битимларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, энг аввало, савдо, инвестисия ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Исҳоқ Дор учрашув имконияти учун Ўзбекистон етакчисига миннатдорлик билдириб, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Бундан ташқари, ҳукуматлараро музокаралар кун тартиби доирасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Мирзиёев икки томонлама автомобиль қатновларини ривожлантириш ҳамда Марказий ва Жанубий Осиёни Афғонистон орқали боғлайдиган ва Покистон портларига олиб чиқадиган темир йўл қурилиши лойиҳасини жадаллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталди.
Бундан ташқари Ўзбекистон ва Покистон вакиллари икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни таъкидладилар.