март 01, 2023 11:20 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев: 2023 йилда аҳолига бериладиган электр энергияси 50 фоизга оширилади
    Мирзиёев: 2023 йилда аҳолига бериладиган электр энергияси 50 фоизга оширилади

Шавкат Мирзиёев  қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган йиғилишида сўнгги уч йилда Ўзбекистон энергетика соҳасига 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинганини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг Навоий ва Самарқанд вилоятларида янги қуёш электр станциялари ишга туширилди. , 2023 йилда ҳам 18 та шундай станция барпо этилмоқда. Натижада бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга ошиши кутилмоқда.

Хабарга кўра, «Умуман, энергетика масаласи Ўзбекистон раҳбарининг доимий эътибори ва назоратида. Бу соҳада кўплаб лойиҳалар, ҳудудларга ташрифлар чоғида аниқ вазифалар белгиланмоқда. Президентнинг шу йил 16 февралдаги қарори билан, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича катта дастур қабул қилинди. Жумладан, ‘Яшил энергия’ компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 миллион доллар йўналтирилди» 

 2023 йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, йиғилиш давомида мутасаддилар шу борадаги ишларнинг ташкилий ва молиявий жиҳатлари юзасидан ахборот берди. Жумладан, ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди.

Ёрлиқ