Ўзбек -қирғиз чегарасида йирик логистика маркази қурилади
(last modified Sun, 19 Mar 2023 06:21:36 GMT )
март 19, 2023 11:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбек -қирғиз чегарасида йирик логистика маркази қурилади
    Ўзбек -қирғиз чегарасида йирик логистика маркази қурилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида қуриладиган 50 гектар майдонни эгалловчи “Бай-Талаа глоба” логистик маркази таркибидан омборлар, улгуржи ва чакана савдо бозори, агросаноат мажмуаси ўрин олади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон марказида қурилиши кутилаётан логистика марказнинг ўзи савдо-логистика хаб сифатида фаолият кўрсатади. Асосий вазифаси — Ўзбекистон ва Қирғизистондан маҳсулотларни экспорт қилиш. Унинг ёрдамида юк оқимларини Қирғизистон орқали осонгина МДҲ давлатлари ва Хитойга юбориш мумкин.

Хаб Наманган, Андижон ва Тошкент вилоятлари чегарасидаги қулай ўринда жойлашган. Марказ 2023 йилнинг ёзидан иш бошлаши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистонда онлайн савдо учун 37 минг квадрат метр майдонда логистика хаби иш бошлагани маълум бўлганди. Объект маркетплейсларда сотиладиган кўплаб товарларни сақлаш учун катта майдонга эга.

Ёрлиқ