март 26, 2023 10:49 Asia/Tashkent
  • “Алга Каракалпакстан”  етакчиси ва қорақалпоқ диаспораси вакили Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айбланмоқда
    “Алга Каракалпакстан” етакчиси ва қорақалпоқ диаспораси вакили Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айбланмоқда

“Алга Каракалпакстан” сепаратистик ҳаракати етакчиси Аманбай Сагидуллаев ва Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айбланиб

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлганлиги ва уларни судга келтириш имкони йўқлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 410-моддасига асосланиб, ушбу жиноят иши бўйича суд муҳокамаси судланувчиларнинг иштирокисиз ўтказилмоқда.

Жиноят процессуал кодексининг 410-моддасига кўра судланувчи суд мажлисига келмаса, ишни муҳокама қилиш кейинга қолдирилиши лозим. Судга келмаган судланувчини суд мажбурий келтиришга, шунингдек унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллашга ёки эҳтиёт чорасини ўзгартиришга ҳақлидир.

Ишнинг судланувчи иштирокисиз муҳокама қилинишига судланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ва судга келишдан бўйин товлаган, унинг йўқлиги иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга монелик қилмаган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.

Норвегияда яшовчи “Алга Каракалпакстан” -Олға Қорақалпоғистон" сепаратистик ҳаракати етакчиси 55 яшар Аманбай Сагидуллаев ҳамда Қозоғистонда истиқомат қилувчи 53 яшар Ниетбай Уразбаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28 орқали (жиноят иштирокчилик), 104- (Баданга қасддан оғир шикаст етказиш), 158- (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш), 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз), 244- (Оммавий тартибсизликлар) ва 244-1-моддаларида (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ёрлиқ