ноябр 28, 2022 10:51 Asia/Tashkent
  • Қорақалпоғистон республикасидаги тартибсизликлар бўйича 22 киши айбланмоқда
    Қорақалпоғистон республикасидаги тартибсизликлар бўйича 22 киши айбланмоқда

1—2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан очиқ суд жараёни 28 ноябрь куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида бошланишини Ўзбекистон Олий суд матбуот хизмати хабар қилган.

Хабарга кўра, 22 нафар судланувчига оид жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан қамоққа олиш, 1 нафарига уй қамоғи ва 1 нафарига жамоа кафиллиги тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Ёрлиқ