Ўзбекистон Республикаси ва Полша давлати космик тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар (“Ўзбеккосмос”) агентлиги ва Полшанинг Creotech Instruments SA компанияси вакиллари ўртасида видеомулоқот ташкил этилди,
Ўзбекистон ва Польша расмийлари видеомулоқоти чоғида Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчиси Баҳром Бобоев, “Ўзбеккосмос” агентлигининг департаменти директори Исмоил Расулов, Полша томонидан Creotech Instruments SA компанияси вице-президенти Яцек Козек иштирок этди. Онлайн учрашувда Creotech Instruments SA компаниясининг тақдимоти доирасида компаниянинг иш тажрибаси ҳамда мавжуд технологиялари ва ишлаб чиқилган лойиҳалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқраи “Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан тақдимот ўтказилди. Унда Ўзбекистон космик соҳасининг кун тартиби, космик инфратузилмани ривожлантириш доирасидаги миллий эҳтиёжлар, ишлаб чиқилган ҳамда режалаштирилаётган лойиҳалар муҳокама этилди.
Ўзбекистон ва Поьша ваикллари икки томонлама музокараларни давом эттириш мақсадида жорий йил 25 - 27 апрель кунлари Тошкентда ўтказиладиган Коинот технологиялари конференциясида иштирок этиш учун Creotech Instruments SA компанияси делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш ҳамда тегишли ҳамкорлик меморандуми ва “Йўл харитаси”ни имзолаш юзасидан келишувларга эришилди.