Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунини имзолади
Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонунни имзолади.
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева “Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди. Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!”,- деб деб хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.
Хоразм вилояти Мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига қарашли Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйининг 3 нафар вояга етмаган тарбияланувчилар жинсий зўравонликка учрагани хабар қилинганди.