Самарқандда Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Афғонистонга қўшни давлатларнинг тўртинчи йиғилишида қатнашиш учун юқори мартабали делегация бошчилигида Ўзбекистонга сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари кеча бу йиғилиш доирасида ўзбекисттонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан учрашиб икки давлатни қизиқтирадиган масалалар, Афғонистон бўйича муштарак қарорлар масаласини муҳокама қилди.
Эрон телдерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Афғонистонга қўшни давлатлар йиғишиши ва бу йиғилишда қатнашаётган эронилк делегацияга мезбонлик қилганини юқори баҳолаб, турли соҳаларда айниқса иқтисодий, транзит, юк ташиш ва логистика тармоқларидаги икки мамлакат алқларпниг нг муҳимлигини таъкидлади.
Амир Абдуллоҳиён Эрон ва Ўзбекистон давлатларининг азалий муштарак томонларига ҳам ишора қилиб, улар ўртасида муносабатларини янада яхшилаш учун мавжуд имконитлардан кенг фойдаланиш, икик давлатнинг юқори даражали вакиллариниг ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда икки давлат президентларининг истак-хоҳишларини инобатга олиб алоқаларни янада оширишни маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Теҳрон ва Тошкент давлатлари ўртасида юқори даражадаги делегацияларнинг алмашинувини амлага ошириш учунн ТИВ лар орасида мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ТИВ раҳбари вб Бахтиёр Саидов ҳам таклифини қабул қилгани ва Афғонистонга қўшни давлатларнинг тарихий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тўртинчи йиғилишида Эрон ТИВ раҳбари ва уни бошчилигидаги делегацияни қанашгани учун миннатдорчилик билдириб, сиёсий, иқтисодий, савдо, таранспорт-транзит муносабатларининг сўнгги аҳволи ҳамда икки давлат ўртасидаги юқори даражали делегациялар алмашинуви юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистонга қўшни давлатлар йиғилилиши доирасида Эрон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари ҳам учрашиб минтақа ўзгаришлари масалаларини муҳокама қилдилар.