Ўзбекистон ФВВ ва Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорилк ҳужжат имзоланди
(last modified Wed, 26 Apr 2023 04:30:19 GMT )
апрел 26, 2023 09:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ФВВ  ва Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги ўртаисда ҳамкорилк ҳужжат имзоланди
    Ўзбекистон ФВВ ва Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги ўртаисда ҳамкорилк ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигидаги делегация Деҳли шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида қатнашди.

Ўзбекистон  фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев  бошчилигидаги делегация сафар доирасида Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Вазир Амит Шах ва бошқа расмийлар бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди самимий ва дўстона муносабатлар натижасида сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик изчил ривож топаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон етакчиларининг ўзаро ташрифлари икки томонлама муносабатларни сифат даражасидан янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.

Ўзбекистон ФВВ ва Ҳиндистоннинг тегишли идоралари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этишда яқин алоқаларни йўлга қўйгани урғуланди. Ушбу соҳа мутахассислари истиқболда янги марраларни забт этиш учун кенг имкониятларга эга эканлигига эътибор қаратилди деб хабар қилган Дунё сайти.

Мулоқотда ҳинд томони Нагпур шаҳридаги Ёнғин ва хавфсизлик муҳандислиги Миллий академиясида (National Academy of Fire and Safety Engineering – NAFS) ўзбекистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этишга тайёрлик билдирди.

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ва Ҳиндистон давлат ички ишлар вазири Нитянанд Раи томонидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги Офатларни бошқариш миллий агентлиги ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми имзолади.

Ёрлиқ