апрел 27, 2023 10:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида вазир ўринбосари — ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Аҳмад Бурхонов Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Атилла Гулан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий етакчилари музокаралари давомида икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий-ҳаво кучлари соҳасида ҳамкорлик, бу борада соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Куннинг иккинчи ярмида делегация вакиллари Чирчиқда жойлашган ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий қисм фаолияти ва кўргазмали парвозлар билан танишишди.

Туркия ҳарбий делегациясининг ташрифи 27 апрель куни Қаршидаги Ўзбекистон Олий ҳарбий авиация билим юрти фаолияти билан танишиш билан давом этади.

Ёрлиқ