апрел 29, 2023 09:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда референдумга қўйилган масала юзасидан ташвиқот олиб бориш тақиқланди
    Ўзбекистонда референдумга қўйилган масала юзасидан ташвиқот олиб бориш тақиқланди

Бугун Ўзбекистонда референдумга қўйилган масала юзасидан ташвиқот олиб бориш тақиқланди.

Ўзбекистонда референдум олдидан "Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники" шиори остида тарғибот тадбирлари ва концерт дастурлари ўтказилди.

Ўзбекистоннинг референдуми тўғрисидаги қонунга мувофиқ, референдумни ўтказишга 1 кун қолганда ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.

Референдум ўтказиладиган кунда ҳам ташвиқот ўтказиш мумкин эмас.

 Ўзбекистонда референдумнинг асосий куни 30 апрель кунига белгиланган. Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон референдумида 611 320 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берди.

Ўзбекистон Республикасининг референдумида жорий йил 19-26 апрель кунлари 611 320 нафар фуқаролар муддатидан олдин овоз бердилар.

 

Ёрлиқ