Ўзбекистон ва Озарбайжон республикалари ўртасида ҳарбий, ҳарбий-техникавий ҳамкорликлар кенгайтирилади
(last modified Sun, 30 Apr 2023 13:01:26 GMT )
апрел 30, 2023 18:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Озарбайжон республикалари ўртасида ҳарбий, ҳарбий-техникавий ҳамкорликлар кенгайтирилади
    Ўзбекистон ва Озарбайжон республикалари ўртасида ҳарбий, ҳарбий-техникавий ҳамкорликлар кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ратификация қилинди

Ўзбекистон ва Озарбойжон Республикаси  ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат армияларининг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ва салоҳиятини оширишни режалаширишган.

Олдинроқ сенаторлар ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилганди.

Ушбу Битимлар Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган ва ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳасида, шунингдек, томонлар манфаатлари кесишадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.  \