Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказди
(last modified Thu, 04 May 2023 05:30:29 GMT )
май 04, 2023 10:30 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказди
    Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказди

Кеча Берлин шаҳридаги Бельвю саройида Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари ўтказилди.

Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик «мисли кўрилмаган суръатда» ривожланиб бораётганини билан қайд этди. Фаол сиёсий, гуманитар ва ишбилармонлик мулоқотлари давом этмоқда. Томонлар нуфузли халқаро институтлар, шу жумладан, БМТ доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Ўзбекистон ва Германия муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқиш муҳимлиги юзасидан якдил фикр билдирилди.

Икки мамлакта президентлари савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар, амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди.

Кейинги йилларда товар айирбошлаш ва қўшма лойиҳалар сони икки баробар ошди. Иқтисодиётда Германия инвестициялари ҳажми 5,5 миллиард еврони ташкил этмоқда, шундан 4 миллиард евро охирги бир неча йилда жалб қилинган.

Улар умумий қиймати 9 миллиард евродан зиёд бўлган савдо шартномалари ва инвестиция-технология битимлари имзоланиши билан якунланган ишбилармонлик тадбирларининг натижаларини олқишлади.

Ўзбекистон ва Германия президентлари минтақада, шу жумладан, Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.

Афғон халқига манзилли гуманитар ёрдам кўрсатиш, бунда чегараолди Термиз шаҳрида яратилган замонавий инфратузилма имкониятларидан ҳам фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

Маданий-гуманитар алмашинув масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар Берлин шаҳрида Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига бағишлаб ноёб кўргазма очилаётганидан мамнунлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз кеча Шавкат Мирзиёев  Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши, Германия энергетика агентлиги, CLAAS, Knauf, Siemens Energy, Lasselsberger, Aurubis, Linde Group, Gunter Papenburg, Falk-Porsche-Technik, Mangold Consulting, DB Engineering, Landesbank, Commerzbank, KfW Bank, Deutsche Bank каби ўттизга яқин энг йирик компания ва банклар раҳбарлари билан учрашди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германияга икки кунлик ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди