Шавкат Мирзиёев: муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилади
(last modified Mon, 08 May 2023 08:16:24 GMT )
май 08, 2023 13:16 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев: муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилади
    Шавкат Мирзиёев: муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилади

мирзиёев Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди

Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувида бу ҳақда хабар берди.

Ўзбекистон президенти нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини маълум қилди. Бу тўғрисидаги фармонни давлат раҳбари янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган ваколатдан фойдаланиб имзолаган.

мирзиёев «Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман? Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда», — деб қўшимч аиқлди.

Ўзбекистон президенти янгиланган Конституция президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўйганлигини таъкидлади.