Ўзбекистонда муддатдан илгари президент сайлови бўйича кампания бошланди
(last modified Wed, 10 May 2023 06:46:55 GMT )
май 10, 2023 11:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда муддатдан илгари президент сайлови бўйича кампания бошланди
    Ўзбекистонда муддатдан илгари президент сайлови бўйича кампания бошланди

Бугундан бошлаб муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганини мамлакат Марказий сайлов комиссияси томонидан ўтказилаётган мажлисда маълум қилинди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мажлисида сайлов кампаниясини эълон қилиш ва сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

"9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайлови учун сайлов кампанияси 10 майдан бошланади", дейилади мажлисда.

МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, сайловни ўтказиш билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилади. Шу мақсадда мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режаси тасдиқланмоқда.

Қўчқоров "Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш иккита асосий қисмдан иборат. Биринчи қисми бу сайловнинг ташкилий ва маъмурий масалалари, сайлов ташкилотчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, сайловчиларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш овоз беришни ташкил этиш. Иккинчи қисми сайловда сиёсий партиялар, президентликка номзодлар иштироки ва ҳуқуқларини таъминлашдан иборат",  деб айтди

Мазкур календарь режада тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари белгиланди. Хусусан, Календарь режага мувофиқ сайлов жараёнининг 7 та йўналиши бўйича 51 та тадбир назарда тутилди.

Сайловчиларни рўйҳатини аниқлаштириш ва уларга ўзгартириш киритиш тадбирлари ҳам кўзда тутилган. Бу жараён 4 июлда тўхтатилади.