Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазирини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода биан мулоқот қилди.
Шавкат Мрзиёев ва Қоҳир Расулзода учрашувида, Ўзбекистон ваТожикистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда ккки томонлама ҳамкорлик олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
“Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажми ортмоқда, муваффақиятли кооперация лойиҳалари кўпаймоқда. Яқин ҳудудлараро алоқалар йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алмашинувлар фаол амалга оширилмоқда”, - дейилади Супутник сайти хабарида.
Бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари раислигида ўтказилган қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши қарорларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.