Самарқандда Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда
- 
					  Самарқандда Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда 
Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Европа тараққиёт ва тикланиш банки Директорлар кенгашининг 32-йиллик йиғилиши иш бошлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг йиллик йиғилишидан ташқари, ишбилармонлик учрашуви, Шунингдек, бир қатор ҳужжатларни имзолаш маросими, жумладан, “Ўзсаноат-қурилиш банки” ва Европа тараққиёт ва тикланиш банки ўртасида молиявий ва кредит линияларини жалб қилиш бўйича шартнома, ушбу банк ва Мастерcард инклюзив ўсиш маркази ўртасидаги меморандум, шунингдек, бу банк ва "АCWА Поwер" компанияси ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу хабарга кўра, ушбу маросимнинг асосий мавзуси иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга сармоя киритишдир. Мазкур йиғилиш доирасида Европа тараққиёт ва тикланиш банкига аьзо мамлакатлар олдида турган муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирларини белгилаш бўйича муҳокама ва кўриб чиқишлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур йиғилишда макроиқтисодий вазият, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда хусусий сектор ва ҳукуматнинг ўрни, минтақалараро алоқалар, иқтисодий конвергенция, озиқ-овқат хавфсизлиги, рақамлаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.
Маросим ташкилотчиларининг хабарига кўра, ушбу йиғилишни 300 дан ортиқ ОАВ вакиллари ёритади.
 
						 
						