май 24, 2023 09:41 Asia/Tashkent
  • Сингапур президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан Тошкентга келди
    Сингапур президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан Тошкентга келди

Кеча Сингапур президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Сингапур президентини Тошкент халқаро аэропортида  Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқа расмийлар кутиб олишди.

Сингапур президентининг ташрифи давомида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Унда минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат етакчи компания ва банк институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларига кўмаклашиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.Ҳалима Яқуб Ўзбекистон Сенати раиси, диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашиши, ишбилармон доиралар бизнес-форумининг очилишида ҳамда қўшма таълим маркази фаолиятининг тақдимотида иштирок этади

Шунингдек Сингапур президенти Самарқанд шаҳрига ташриф буюради,

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 2023 йилнинг январь ойида давлат ташрифи билан Сингапурда бўлган эди. Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга ташрифи жавоб ташриф ҳисобланади.

Ёрлиқ