сентябр 24, 2023 17:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси ва Сингапур ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорилклари янада кенгаймоқда
    Ўзбекистон Республикаси ва Сингапур ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорилклари янада кенгаймоқда

Ўзбекистон ва Сингапур қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини бошлайди

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг хабар қилишича вазир  Лазиз Кудратов Сингапурнинг “Wilmar International” компанияси раиси ва бош ижрочи директори Куок Кҳоон Ҳонг билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Сингапур расмийлари учрашувида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсимлик ёғи, ун, гуруч каби муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда чорвачилик саноати учун озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

“Компания вакиллари мамлакатимиз ҳудудларида ўрганиб келган ишлаб чиқариш қувватларини юқори баҳоладилар”, — дейилади хабарда.

Музокаралар якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббуслар бўйича ишларни тезроқ бошлаш юзасидан икки томонлама чоралар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Ёрлиқ