май 27, 2023 11:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг май ойи 20-27 кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Хитой Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга киришини соддалаштирмоқчи

 

  • Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари музокаралар чоғида меҳнат миграциясини муҳокама қилди

 

  • БАА энергия компанияси Ўзбекистонда 3 млрд доллорлик лойиҳа амалга оширади

 

  • Сингапур президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан Тошкентга келди

 

  • Мирзиёев Сингапур президенти билан музокара ўтказди

 

  • МСК хорижда 56 та сайлов участкаси тузилишини маълум қилди

 

  • Ўзбекистонда Сурияга кетмоқчи бўлган террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди

 

  • Ўзбекистон президенти яқин ҳафталарда Эронга келади

****

Хитой томони Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга 10 кун муддатга визасиз кириш сиёсатини юқори баҳолаб, ўзбекистонликларнинг ХХРга киришини ҳам соддалаштириш чораларини кўришга тайёр эканини билдирди.

Хитой Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга киришини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг 18 май куни бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича мамлакатларнинг қўшма баёнотида сўз борган.

Томонлар 2019 йилда мамлакатлар ҳукуматлари ўртасида ишбилармон доиралар вакиллари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисида имзоланган келишув «икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий, савдо ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш» учун кенг истиқболларни очганини таъкидлаган.

Шунингдек, Хитой Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва бу борада зарур ёрдам кўрсатишга тайёр экани қайд этилди.

***

Бахтиёр Саидов ва Серегй Лавров

Москвадаги музокарлари чоғида Сергей Лавров ва Бахтиёр Саидов Москвадаги музокаралар чоғида меҳнат миграцияси масалаларига эътибор қаратади

"Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари музокаралар чоғида вазирлар меҳнат миграцияси масалаларига эътибор қаратади. 2,5 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси Россияда турли соҳаларда ишламоқда", — дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Ўзбекистон ТИВнинг баёнотига кўра, 2022 йил 4 июнда “Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимнинг кучга кириши ва Россия Федерацияси ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, томонларнинг ҳар бирининг фуқаролари кирган кундан бошлаб 15 кун ичида рўйхатга олиш (яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш) мажбуриятидан озод этилиши мигрантлар учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда.

***

БАА ва Ўзбекистон умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги электр стансияси ва унинг инфратузилмасини қуриш масаласини кўриб чиқмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Абу Даби миллий энергия компанияси душанба куни эълон қилди:Ўзбекистон ҳукумати билан халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича базавий битимлар имзолаган.

Ушбу компания томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, ушбу ижро шартномаси тахминан қуввати 1,5 ГВт бўлган янги эстродиол электр стансиясини қуриш бўйича тендерни ўз ичига олади.

Саудиянинг Ал-Шарқ каналига кўра, Амирлик компанияси ушбу янги ҳамкорлик орқали ушбу электр стансиясини лойиҳалаш, инвестиция қилиш, техник муҳандислик, тайёрлаш, ауцорсинг, синовдан ўтказиш, эгалик қилиш ва ишлатиш билан боғлиқ барча тадбирларни ўз зиммасига олишни режалаштирган.

***

Сингапур президенти

 

Кеча Сингапур президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Сингапур президентини Тошкент халқаро аэропортида  Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқа расмийлар кутиб олишди.

Сингапур президентининг ташрифи давомида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Унда минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат етакчи компания ва банк институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларига кўмаклашиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.Ҳалима Яқуб Ўзбекистон Сенати раиси, диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашиши, ишбилармон доиралар бизнес-форумининг очилишида ҳамда қўшма таълим маркази фаолиятининг тақдимотида иштирок этади

Шунингдек Сингапур президенти Самарқанд шаҳрига ташриф буюради,

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 2023 йилнинг январь ойида давлат ташрифи билан Сингапурда бўлган эди. Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга ташрифи жавоб ташриф ҳисобланади.

****

Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти Ҳалима Яқуб

 

Бугун, 24 май куни, “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти Ҳалима Яқубнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Сингапур президенти Мирзиёевга Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва Сингапур делегациясига кўрсатилаётган илиқ қабул учун самимий миннатдорлик билдирди. Бўлажак Ўзбекистон президенти сайловида катта муваффақиятлар тилади.

Ушбу олий даражадаги ташриф икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 25 йил ичида биринчиси экани таъкидланди.

Музокараларда сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, жамоат хавфсизлиги ва маданий-гуманитар алмашинув бўйича мулоқотларни фаоллаштириш масалаларига катта эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда улкан ютуқларга эришилаётгани алоҳида таъкидланди.

Музокараларда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди. Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасидаги Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форуми натижалари савдо, логистика, инновациялар, энергетика, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда етакчи компанияларнинг инвестициявий шериклигини кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Давлат раҳбарлари Марказий ва Жануби-шарқий Осиёда минтақавий интеграциянинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, халқаро майдонда, энг аввало БМТ доирасида ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнида ўзаро англашув ва қўллаб-қувватлаш даражаси юқори эканини қайд этдилар. Музокаралар ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди.

****

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси президент сайлови учун 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хусусан, АҚШ, БАА, Германия, Қирғизистон, Туркияда — 2 тадан; Қозоғистон ва Хитойда — 3 тадан; Россияда — 7 та сайлов участкалари тузилади. Улар Тошкентдаги 14-округга бириктирилади.

Мажлисда Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларини тузиш ҳамда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текширувчи эксперт гуруҳларини тузишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда мазкур сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.

Хусусан, Австрия, Афғонистон, Беларус, Белгия, Буюк Британия, Вангрия, Индонезия, Исроил, Испания, Италия, Кувайт, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Полша, Сингапур, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Оман, Франция, Ҳиндистон, Швейцария, Швеция, Эрон ва Японияда — 1 тадан; АҚШ, БАА, Германия, Жанубий Корея, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Туркияда — 2 тадан; Қозоғистон ва Хитойда — 3 тадан; Россияда — 7 та сайлов участкалари тузилади.

Эксперт гуруҳи таркибига жами 36 нафар криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари, шунингдек, олий таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари жалб этилди. Имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этадилар.

***

Тошкент шаҳрида террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ яширин аъзолари қўлга олинди

20 май куни “Тавҳид ва жиҳод катибаси” номли террорчилик ташкилотининг 8 нафар яширин аъзолари ушланган.

Бу террорчи ташкилот аъзолари шаҳар ҳудудида жамоавий йиғинлар ўтказган. Келгусида Сурия давлати ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

“Улар террорчилик ташкилоти етакчилари билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келганлар”, - дейилади хабарда.

Ммазкур ҳолат юзасидан Жиноят rодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 “Тавҳид ва жиҳод катибаси” “ТЖК”, Олий суднинг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик ташкилот деб топилиб, мамлакат ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган.

***

Баҳодир Абдуллаев  ва Меҳди Зайғамий 

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин ҳафталарда юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳронга ташриф буюриши кутилмоқда.

Эрон пресс ахборот агентлигининг ИРНА ахборот агентли хабарига таяниб хабар қилишича, кеча Эрон савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Меҳди Зайғамийнинг Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев билан учрашувида, Тошкент шаҳрида Эрон ва Ўзбекистон қўшма комиссиясини ўтказиш ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқин бир неча ҳафта ичида Теҳронга ташрифи режалаштирилди.

Меҳди Зайғамий бу учрашувда имтиёзли савдо битими тузиш ва икки давлат ишбилармонлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш орқали икки давлат ўртасидаги савдо алоақларни кенгайтириш зарурлиини ҳам таъкидлаб ўтди.

Эрон савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Меҳди Зайғамий Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги юкларни транзит қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш борасидаги саъй -ҳаракатлар ҳақида гапириб,  Ўзбекистон преиденти Шавкат Мирзиёевнинг Теҳронга таширфи чоғида икки давлат ишбилармонлари иштирокида Эрон ва Ўзбекистон савдо конференциясини ўтказиш режалаштирилаётганини ҳам қўшимча қилди.

Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев ҳам Эронни Ўзбекистон учун денгизга энг яқин йўл сифатида баҳолаб Эрон орқали юк транзит йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашни сўради.

Баҳодир Абдуллаев шунингдек икки давлат ўртасида бир миллиард долларлик савдо айирбошаш бўйича "йўл харитаси" Ўзбекистон президентининг Теҳронга сафари чоғида имзоланишига уимд билдириб, транзит тўсиқларни олиб ташланиши билан Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми 4 миллиард долларга етади деб аниқлик киртди.

 

Ёрлиқ