май 24, 2023 17:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
    Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди ва 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Саммит якунида президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экди.

24 май куни Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

Ўзбекистон ва Сингапур ҳукуматлари ўртасида 2023−2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида меморандум;Ички ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;Адлия вазирликлари ўртасида 2023−2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Сингапур туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;тадбиркорликни ривожлантириш, «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги қўшма фаолият тўғрисида ҳамкорлик битими;Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Сингапур Бизнес федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

«Бу давлатлараро муносабатларда янги давр бошлангани Ўзбекистон ва Сингапур халқлари дўстлиги мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи бўлди», — дейилади хабарда.

Ёрлиқ