октябр 11, 2023 20:17 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкори бўлган “Indorama Corporation” компанияси раиси билан учрашди
    Мирзиёев Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкори бўлган “Indorama Corporation” компанияси раиси билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 октябрь куни Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси асосчиси ва раиси Шри Пракаш Лохия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бугун, 11 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси асосчиси ва раиси Шри Пракаш Лохия  ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон иқтисодиётининг кимё, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик инвестор ва муҳим технологик ҳамкор бўлган ушбу компания билан ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

“Indorama Corporation” томонидан Ўзбекистонда пахта толасини етиштириш ва чуқур қайта ишлашга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Қўқон суперфосфат заводи модернизация қилинмоқда.

Ўзбекистон президенти сигапурлик инвесторнинг Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан “Фарғонаазот” қувватларини кенгайтириш, тармоқ корхоналарини хусусийлаштириш, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалигида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш режаларини қўллаб-қувватлади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида компаниянинг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялари умумий ҳажми ҳозирги 600 миллион доллардан 850 миллион долларгача ошади.

Инвестициявий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Ёрлиқ