июн 01, 2023 10:29 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Эрон-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди
    Тошкентда Эрон-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 15-йиғилиши бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси делегациясига Саноат, кончилик ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Саййид меҳдий Ниёзий,  Ўзбекистон делегациясига эса сармоя, савдо ва саноат вазири Ладиз Қудратов бошчилик қилди.

Бу учрашувда Эроннинг бошқа вазирликлари вакиллари иштирок этиб, иқтисодиёт ва савдо, транспорт ва транзит, энергетика ва нефт, туризм, илм-фан ва технология, соғлиқни сақлаш, спорт, қишлоқ хўжалиги ва банк ва пул соҳаларида қандай ҳамкорлик қилиш кераклиги муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзаевнинг жорий йил 18 июн куни Теҳронга ташрифи чоғида якунлаш ва имзолаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Асосий йиғилиш олдидан ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида 29 ва 30 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мезбонлигида икки давлатнинг тегишли вазирликлари вакиллари иштирокида икки давлат ўртасида эксперт учрашуви бўлиб ўтди.

Шунингдек, ушбу йиғилиш доирасида Саноат, кончилик ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Ўзбекистоннинг юқори мартабали амалдорлари, жумладан, инвестициялар, саноат ва савдо вазири, қишлоқ хўжалиги вазири, фан ва инновациялар вазири ўринбосари билан учрашди ва икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилди.

Ниёзий 15-комиссия мажлисида иштирок этишдан ташқари “Тошкент” халқаро ҳамкорлик марказида икки давлат иқтисодий фаоллари билан ишбилармонлик учрашуви ўтказди ва нутқ сўзлади.

Ушбу учрашув икки давлат ўртасидаги 15-қўшма комиссиянинг якуний баёнотини имзолаш билан якунланди.

Ёрлиқ