Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашдилар
июн 01, 2023 14:58 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан телефон орқали суҳбатлашди.
Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига таяниб Аниқ.уз сайтининг хабар қилишича, “Қадрдон биродарим, Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлигимизнинг кенг қамровли кун тартибини атрофлича муҳокама қилдик. Ўзбекистон ва Венгрия муносабатлари барча соҳаларда изчил суръатларда ривожланиб бормоқда”, дейди Бахтиёр Саидов.
Ёрлиқ