Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида ҳаво қатнови қайта тикланмоқда
(last modified Thu, 01 Jun 2023 14:30:46 GMT )
июн 01, 2023 19:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида ҳаво қатнови қайта тикланмоқда
    Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида ҳаво қатнови қайта тикланмоқда

Ўзбекистон ва Вьетнамнинг туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган етакчи тадбиркорлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, «Prestige Travel» сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари қатнашди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик тоборо кенгайиб бормоқда. Жумладан, икки давлатлар ўртасида сайёҳлар оқими ҳам аввалги йилларга нисбатан кескин ортди. 2022 йилнинг якунларига кўра, Вьетнамдан Ўзбекистонга минг нафар сайёҳ кириб келган деб хабар қилган Аниқ сайти.

2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ўз навбатида икки мамлакат туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун янги имконият ва муҳим қулайликлар яратади.

Учрашувда хориж томонига Ўзбекистонда туризм йўналишида яратилган имкониятлар ва эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистон ва Вьетнам вакиллари икки мамлакатнинг туризм имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли келишувларга эришиш борасида самарали музакаралар ўтказишди.