Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирилади
(last modified Fri, 02 Jun 2023 09:49:10 GMT )
июн 02, 2023 14:49 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирилади
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирилади

Эрон қишлоқ хўжалиги, сув ва тупроқ вазири ўринбосари ишлаб чиқариш ва асосий ресурслар унумдорлигини ошириш, янги технологияларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш, ҳудуддан ташқарида етиштириш, Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорлари ўртасида ихтисослаштирилган кўргазмалар ташкил этиш соҳасида ҳамкорликни кўриб чиқди.

ИРНАнинг пайшанба кунги хабарига кўра; Эрон қишлоқ хўжалиги, сув ва тупроқ вазири ўринбосари Сафдар Ниёзий Тошкентда бўлиб ўтган Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма комиссиянинг 15-йиғилишида шундай деди:Эрондаги қишлоқ хўжалиги сиёсати ва стратегияси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва асосий товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг камида 90 фоизини ўзида ишлаб чиқариш, шунингдек, генетик захиралар ва сув ресурсларини сақлаш ва тарғиб қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини оширишдан иборат.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятига ҳисобга олиб, Эрон қишлоқ хўжалиги, сув ва тупроқ вазири ўринбосари Эроннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида техник ва муҳандислик хизматлари, шунингдек, қувур, суғориш ускуналари ва бошқа замонавий технологияларни экспорт қилишга тайёрлигини маьлум қилди.

Эрон делегациясининг Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма комиссиянинг 15-йиғилишида иштирок этиши қўшма ҳамкорлик ҳужжатини якунлаш, аввалги келишувлардан сўнг амалга оширишга қаратилган келишувлар, бизнес конференсиясида иштирок этиш ва хўжалик фаоллари билан учрашувларни мақсад қилган.