Исматулла Иргашев Покистоннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Фарук Афғонистон масаласини муҳокама қилди
Исматулла Иргашев ва Покистоннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Фарук Ўзбекистон ва Покистоннинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш масаласи кўриб чиқишди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Покистоннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Фарук билан учрашди.
ИРгашев ва Фарук мулоқотида, Афғонистондаги бугунги вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Покистон элчиси ўз сўзида Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишдаги муҳим ролини таъкидлади.
Томонлар Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, хусусан, Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар темир йўли қурилишини ҳам муҳокама қилишди.