2024 йил Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш бўйича етакчига айланади
(last modified Wed, 07 Jun 2023 13:59:01 GMT )
июн 07, 2023 18:59 Asia/Tashkent
  • 2024 йил Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш бўйича етакчига айланади
    2024 йил Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш бўйича етакчига айланади

Европа ва Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш 2023 йилда 1,4 фоизгача, 2024 йилда эса 2,7 фоизгача ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон Банки ҳисоботида келтирилган.

Марказий Осиё минтақасида 2023 йилда иқтисод 1,4 фоизгача ўсиши кутилмоқда, аммо Россиянинг Украинага бостириб кириши ва унинг оқибатлари ўсиш истиқболларини ноаниқ қилмоқда.

Сўнгги иқтисодий шокларнинг таъсири аста-секин юмшатилиши ҳамда инфляция ва фискал сиёсат нормаллашиши кутилаётгани сабабли 2024-2025 йилларда Марказий Осиё минтақасида йиллик ўсиш суръати 2,7 фоизгача ошиши кутилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида 2024 йилда ўсиш бўйича биринчи ўринда Ўзбекистон – 5,4 фоиз, Тожикистон – 5 фоиз билан иккинчи ўринда қайд этилган. Қозоғистон ва Қирғизистон Республикасида ўсиш 4 фоизда келтирилган. Аммо 2023 йил учун иқтисодий ўсиш энг юқори давлат дея Тожикистон (6,5 фоиз) топилган. Иккинчи ўринда Ўзбекистон - 5,4 фоизда қайд этилган. Қирғизистон ва Қозоғистонда эса ўсиш кўрсаткичи паст фоизда кўрсатилган. (3,5 фоиз) 

"Жаҳон иқтисодиёти қалтис вазиятда. Шарқий ва Жанубий Осиёдан барча ташқи муҳитлар қашшоқликка барҳам бериш, иқлим ўрнатишга қарши курашиш ва инсон капиталини тўлдириш учун зарур бўлган динамикликдан йироқ”, дейди Жаҳон банки гуруҳининг бош иқтисодчи ва иқтисодий иқтисодиёти бўйича катта вице-президенти Индермит Гилл. 

Ёрлиқ