Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон расмийлари билан мулоқот қилди
Эроннинг Тошкентдаги элчси Ўзбекистон ТИВ раҳари ўринбосари билан учрашиб музокара ўтказди.
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найирободий Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев билан учрашди.
Эрон ва Ўзбекистон расмийлари музокараларида сиёсий мулоқотларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш, маҳаллий алмашинувларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари юқори ва олий даражаларда ўтказиладиган қўшма маросимларнинг дастур ва ташкилий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом Республикаси 1991-йил 25 декбарда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992-йил 10- май кунида икки давлат ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.