Ўзбекистон футбол терма жамоаси Тукрманистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди
CAFA Nation’s Cup 2023 турнири доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши ўйини бўлиб ўтди.
Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида CAFA Nation’s Cup 2023 доирасида Ўзбекистон-Туркманистон ўйини бўлиб ўтди.
Учрашув соат 20:30 да бошланди. Ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ кўк либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланди. Рақиб жамоа эса оқ либосда майдонга тушди.
Иккинчи тайм бошида 51 дақиқада Элдор Шомурдов ниҳоят ҳисобни очди. Ҳужумда унга заҳирадан тушган Остон Ўрунов ва Ҳожимат Эркиновлар ёрдам беришди.
Иккинчи гол! 85 дақиқада Искандаров узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов ўзининг 36 голини бўш қолган дарвозага киритди. Чунки бундан олдин дарвозабон олдинга чиқиб тўпни қайтарган эди.
Ўзбекистон - Тукрманистон ўйини 2:0 ҳисобида якунланди.
Ўйинни 15 мингдан ортиқ футбол мухлислари Бунёдкор стадионида томоша қилишди.