Тошкентда Эрон технология ва инновациялар уйининг очилди
“Тошкентдаги Эрон технология ва инновациялар уйи” Эроннинг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президент ҳамда Ўзбекистон фан, олий таьлим ва инновациялар вазири иштирокида виртуал тарзда очилди.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон технология ва инновациялар уйининг очилиш маросимида Эроннинг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президент Руҳоллоҳ Деҳқоний Ўзбекистон фан, олий таьлим ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувда, икки давлатнинг умумий жиҳатлари ва маданий-тарихий ўтмишини билимга асосланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг манбаи ва рағбати деб ҳисоблади ва шундай деди:Ўзбекистон маданияти, тарихи ва иқтисодиёти жиҳатидан Эронга энг яқин давлатлардан биридир.
У икки давлатнинг иқтисодий муштараклигига асосланган билим, бизнес ва технология соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик Эрон ва Ўзбекистон тараққиёти учун яхши асос бўлиши мумкинлигини таькидлади. Деҳқоний, Ўзбекистонда Эроннинг технология ва инновация уйини ташкил этиш икки томон ўртасида аввалги ҳамкорлик йўлини давом эттиришдан ташқари, янги масалалар асосидаги ҳамкорликка асос бўлишини таькидлади.
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Фан, олий таьлим ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳам Эрон ва Ўзбекистон ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик ва билимга асосланган компанияларнинг ушбу мамлакат президентининг Эронга ташрифи соясида ривожланаётганини тилга олди.
Бу учрашувларда аввалги ҳамкорлик ва келишувларга урғу берилган ва давом эттирилган ҳолда, ҳамкорликни янада кенгроқ ва чуқурроқ олиб бориш учун зарур тайёргарлик ва замин яратилади.
У ҳамкорликнинг баъзи ўқларини энергия, сунъий интеллект, ахборот ва коммуникациялар ва қишлоқ хўжалиги, туризм ва иқлим каби илғор технологиялар деб ҳисоблади ва қўшимча қилди:Биз бу йўналишлар асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ҳамкорликнинг яна бир йўналиши бўлиб, ҳар икки томон бир-бирининг билим ва технологик тажрибаларидан фойдаланиши мумкин.