Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади
(last modified Mon, 19 Jun 2023 15:49:20 GMT )
июн 19, 2023 20:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади

Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнда нишонланади, дея маълум қилди Мусулмонлар идораси.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июн куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).

Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда мамлакатда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.