Абдулазиз Комилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
Абдулазиз Комилов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
12 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга расмий ташриф билан келган Хитой Ташқи ишлар вазири Ван I билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб Кун уз сайти хабар бермоқда.
Музокаралар давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон–Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида умумий кун тартибининг барча масалалари бўйича ҳамкорлик, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги муносабатларни ривожлантиришга икки томон ҳам интилаётгани қайд этилди. Музокаралар якунларига кўра Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ОАВ вакиллари олдида нутқ сўзлади. Учрашувда Хитой элчиси Сун Лицзе иштирок этди.