июл 06, 2023 09:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
    Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика идоралари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар куз-қиш даврида режалаштирилган электр энергиясини етказиб бериш, вегетация даврида фермер хўжаликларини суғориш суви билан таьминлаш, шунингдек, Қамбарота ГЕС-1 қурилиши бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга оид қатор масалаларни муҳокама этди.

Хусусан, вазирлар мамлакатлардаги энергетика обектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ўзаро захиралаш, электр энергияси ва режали етказиб беришни тартибга солиш, унинг транзитини таьминлаш масалаларини таҳлил қилди.

Шунингдек, вегетация даврида мамлакатларни суғориш суви билан таьминлаш муаммоси ҳам муҳокама қилинди. Сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари зарур миқдорда сув етказиб бериш бўйича олдинги барча мажбуриятларни тасдиқлади.

Қамбарота ГЕС-1 қўшма қурилиш лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика идоралари раҳбарлари минтақани тоза электр энергияси билан таьминлашни кўпайтириш, шунингдек, мамлакатларни электр энергияси ва сув билан таьминлаш мақсадида уни амалга ошириш муҳимлигини таькидлади.

Учрашувда эришилган барча келишувлар ҳақида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарларига маьлумот берилиши айтилди.

Ёрлиқ