Май ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди
(last modified Fri, 07 Jul 2023 09:46:48 GMT )
июл 07, 2023 14:46 Asia/Tashkent
  • Май ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди
    Май ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди

Жаҳон олтин кенгаши (WГC) маьлумотларига кўра, Ўзбекистон май ойида олтин сотувчи дунёда иккинчи ўринга чиқди.

Жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 27 тоннага камайди. Апрел ойи билан солиштирганда, қимматбаҳо металлар савдоси икки баравардан кўпроқ камайди.

Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотди, бу эса Қозоғистон ва Германиядан кейинги кўрсаткичлардан 5,5 баробар кўпдир.

Статистика агентлиги маьлумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон олтин экспортини $1,3 млрд.га етказди.

Беш ой давомида қимматбаҳо металларнинг хорижга етказиб бериш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47,3%га ошиб, $4,37 млрд.ни ташкил этди.

Марказий банк статистик маьлумотларига кўра, май ойида олтин захиралари жисмоний жиҳатдан 9 тоннага ва эквивалентида қарийб $1 млрд.га камайган.

Аввалроқ “Спот” Мурунтов кони олтин қазиб олиш бўйича дунёда етакчилигини йўқотгани ҳақида ёзганди.