Ўзбекистон Сенат раиси Эрон вице-президенти билан учрашди
(last modified Sat, 08 Jul 2023 06:09:03 GMT )
июл 08, 2023 11:09 Asia/Tashkent
  • Сенат раиси Эрон вице-президенти билан учрашди
    Сенат раиси Эрон вице-президенти билан учрашди

Ўзбекистон Сенат раиси Танзила Норбоева 6 июль куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлган Эрон вице-президенти Аниса Хазалий билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимиз ўртасида парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, халқаро тузилмалар доирасида шерикчиликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбатда дўст халқларимизни чуқур тарихий ришталар, ўхшаш менталитет, анъаналар ва маънавий қадриятлар боғлаб тургани алоҳида таъкидланди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бораётгани, парламентлараро муносабатлар янги босқичга чиққани, шу нуқтайи назардан икки мамлакат парламентлари олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламент назоратини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув якунида истиқболдаги режалар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.