Бахтиёр Саидов Сергей Лебедев билан учрашди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев билан учрашди.
Унда Бахтиёр Саидов МДҲ Кузатувчилари миссияси фаолиятини юқори баҳолади ва Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик доирасидаги интеграцион ҳамкорликдаги иштироки истиқболлари ҳақида гапирди.
Учрашув давомида Сергей Лебедев Бахтиёр Саидовга МДҲ миссияси таркиби ва унинг сайлов кампаниясини мониторинг қилиш жараёнини ташкил этиши ҳақида маълумот берди.
Томонлар шунингдек, 12 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўришни муҳокама қилишди.
Суҳбат чоғида МДҲ Бош котиби МДҲ ҳамкорлари Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги роли ортиб бораётгани, шунингдек, Ҳамдўстлик ҳаётининг энг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтиришда олқишлашини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ кузатувчилари миссияси хулосалари сайловнинг эртасига, 10 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилинади.