июл 09, 2023 13:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон МСК соат 11:00 ҳолатига кўра давомат 33 фоиздан ошганини хабар қилди
    Ўзбекистон МСК соат 11:00 ҳолатига кўра давомат 33 фоиздан ошганини хабар қилди

Дастлабки уч соатда 6,4 миллиондан ортиқ сайловчи овоз бериб бўлди. Сайловлар бўлиб ўтган деб ҳисобланади.

Марказий сайлов комиссияси 9 июл куни ўтаётган президент сайлови бўйича Тошкент вақти билансоат 11:00 ҳолатига кўра натижаларни эълон қилди.

Унга кўра, сайловда 6 млн 463 минг 874 киши овоз бериб улгурди. Бу умумий сайловчиларнинг (19,4 млн) 33,54 фоизига тенг.

Бу рақамлар Ўзбекистон президенти сайлови ўтган, деб ҳисоблашга асос бўла олади.

МСК ҳисоботига кўра, дастлабки соатларда энг юқори давомат Андижон ва Жиззах вилоятларида (мос равишда 39,37 ва 39,23 фоиздан), энг паст кўрсаткичлар эса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида (мос равишда 26,27 ва 28,80 фоиздан) қайд этилган.

Ёрлиқ